ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Электр энергетикада назорат инспекциясининг 35-сонли буйруғи


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонли Фармони
ижросини таъминлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармонида берилган топшириқларни
ўз муддатида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Кадрлар бўйича бош мутахассис (Г.Бахрамова), Бухгалтерия ҳисоби ва молия бўлими бошлиғи в.б (М.Мирхабибов), 2021 йил 1 июндан фуқаролардан шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
судланганлик;
манзил-маълумот ахбороти;
фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
турар жойнинг майдони;
солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
пенсия ва нафақа миқдори;
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу Фармонга 1-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисоблансин.
3. Ижро интизомини назорат қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ф.Джураев, Инспекция бошлиғининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (матбуот котиби) Н.Норбобоев, Бош юрисконсульт А.Шоисматов мазкур Фармоннинг мазмун моҳиятини марказий аппаратдаги бошқарма ва барча ҳудудий бўлимлар ходимларига тушунтириш берилсин ва Инспекциянинг веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш инспекция бошлиғининг ўринбосари А.Юлдашев зиммасига юклансин.


Инспекция бошлиғи             У. Эгамбердиев



Возврат к списку

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда