ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
RSS

Янгиликлар

Энергетика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқ ва равон ёзилган бўлиши керак!
19.04.2021
Электр энергетикаси соҳаси хавфли ва мураккаб ишлаб чиқаришлар тоифасига кирганлиги боис ундаги ҳар бир ҳаракат ва қадам амалдаги норматив ҳужжатларга қатъи риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт. Норматив ҳужжатлар талабларининг ҳар қандай бузилиши инсон соғлиги ва ҳаётига хавф туғдириши, мураккаб технологик жароёнларнинг бузилиши, авариялар келиб чиқиши, қимматбахо ускуналарнинг ишдан чиқиши каби оғир оқибатларга олиб бориши мумкин.
Батафсил
Ҳар бир мурожаатни тезкор ва самарали ҳал этиш бугунги кун талабидир
19.04.2021
Барча соҳадаги мутасадди ташкилотлар жойларда аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, одамларни ўйлантираётган масалаларни жойида ҳал этилиши бугунги кун талабидир. Бу жараёнда “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Батафсил
Электр ускунларининг техник ҳолати бўйича ўрганишлар натижаси соҳа ходимлари ўртасида муҳокама қилинди
16.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловасига асосан энергетика объектларида 35 кВ ва ундан юқори кучланишдаги электр тармоқларида ишларни олиб боришда хавфсизликни назорат қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил
Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш учун компенсациялар ажратилади
15.04.2021
Ҳукумат қарори (217-сон, 14.04.2021 й.) билан Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Батафсил
Сурхондарёда ташкил этилаётган кичик саноат зоналарини электр таъминоти юзасидан ўрганишлар ўтказилди
15.04.2021
Давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги 16 та шаҳар ва туманда “Кичик саноат зоналари” қурилди.
Батафсил
Насос станцияларида ўтказилган ўрганишлар давомида электр қурилмалари қониқарсиз техник ҳолатда эканлиги аниқланди
14.04.2021
Хавфсизлик, тежамкорлик ва электр таъминотини ишончлилиги – электр энергиясидан фойдаланишда энг асосий омиллар хисобланади. Шу боис электр энергияси истеъмолчилари амалдаги электр энергиясидан фойдаланиш қоидаси талабларига асосан хавфсизликка қаратилган барча чора тадбирларни бажарилиши, электр энергиясини исрофгарчилиги, яъни актив энергияни йўқотиш сабабларини бартараф қилиб, электр энергиясини тежаш бўйича чора тадбирларни амалга ошириши лозим.
Батафсил

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда