ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти “Электр энергиясидан қарздорлик” масаласида бўлмоқда

14.07.2020
Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти “Электр энергиясидан қарздорлик” масаласида бўлмоқда Ҳозирги кунда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорларга самарали ҳуқуқий тушунчалар бериш, мавжуд мауммоларни ўз вақтида бартараф этиш барча давлат органларининг, ташкилотларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекциясида ва унинг ҳудудий бўлимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилишда қатъий назорат ўрнатилган. Хусусан, “Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлимига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 35 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 6 таси ёзма, 28 таси оғзаки, 1 таси “Ишонч телефон” орқали мурожаатни ташкил этади.

Мурожаатлар бўлим ходимлари томонидан ўз муддатида ўрганилиб, 7 таси қаноатлантирилган ҳамда 28 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилган. Уларни таҳлил қилинганда аҳоли томонидан энг кўп мурожаатлар “электр энергиясидан қарздорлик масаласи” бўйича келиб тушган. Бунинг асосий сабабларидан бири аҳоли томонидан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширилмаганлигидан келиб чиқмоқда. Шунингдек, ушбу масала юзасидан мурожаатчиларга фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш тўғрисида тушунчалар берилди.

 Бўлимда мурожаатларни кўриб чиқиш ва тушаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш бўйича доимий назорат ҳамда электр энергияси истеъмолчиларида профилактика ишлари олиб борилмоқда.

 Д.ЭГАМОВ,
“Ўзэнергоинспекция”
Наманган ҳудудий бўлими
иш юритиш бўйича инспектори

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда