ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз

16.07.2020
Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз Коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказазиб, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Шунингдек, демократик инс¬титутлар ва қонун устуворлигини заифлаштириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади.
Ўрни келганда коррупция тушунчаси хусусида тўхталиш жоиз.

 Коррупция – давлат функциясини бажариш топширилган хизматчиларнинг ўз хизмат мавқеи ва эгаллаб турган мансаби ҳамда у билан боғлиқ бўлган обрўсидан шахсий бойлик орттириш мақсадида ёки бир гуруҳ шахс¬ларнинг манфаатлари йўлида ғараз мақсадларда фойдаланишдан иборат бўлган хавфли ҳодисадир. Бугунги кунда коррупция сўзи халқаро миқёсда ишлатилаётган тушунча бўлиб, ўзининг асл маъноси (лотинча “пора бериб сотиб олиш”, “пора эвазига оғдириб олиш”, “сотқинлик”, “сотилиш”) дои-расидан чиқиб, кенгроқ маънони анг¬латмоқда.

 Қуйидагилар коррупцион харакатлар ҳисобланади:
пора бериш ва олиш;
мол-мулк талон тарож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилган мақсадларда ишлатмаслик;
ғаразли мақсадларда маблағлардан фойдаланиш;
хизмат лавозимининг суистеъмол қилиниши;
жиноятни яшириш.

 Бугунги кунда коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, иқтисодиётимизнинг муҳим таянчи бўлиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, турли назорат органлари томонидан уларнинг фаолияти юзасидан текширишларни янада камайтириш бўйича Президентимиз раҳбарлигида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Бу эса ўз ўрнида ижобий натижалар бермоқда.

 Хусусан, Юртбошимиз томонидан 2019 йил 27 майда қабул қилинган ПФ-5729-сонли Фармони билан “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури” қабул қилинган бўлиб, Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилиши, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, пандемия давридан олдин “Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Электр таъминоти корхонаси ходимлари билан биргаликда коррупцияни содир этилиши ҳамда уни келиб чиқишига йўл қўймаслик бўйича бир неча маротаба ўқув-семинар ўтказилди. Корхонада кундалик ҳаётда вужудга келишиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

 Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, коррупция иллатига қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барчамизнинг бирлашган ҳолдаги ҳаракатларимиз эвазига самарали натижаларга эришиш мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим рол ўйнайди.

А.ЮЛДОШОВ,
“Ўзэнергоинспекция”
Наманган ҳудудий бўлими
бош мутахассиси


Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда