ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун моҳияти муҳокама этилди

23.02.2021
Коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун моҳияти муҳокама этилди Коррупция – давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфдир. Бугунги кунда коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги республикамизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳар бир шахс ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик мухитини яратиш мақсадида жойларда мунтазам равишда тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан учрашув ва семинарлар ўтказиб борилмоқда.

 Хусусан, жорий йил 17 февраль куни Фарғона шаҳрида ҳамда 19 февраль куни Данғара туманида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда аҳоли истеъмолчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг мазмун моҳияти, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, кичик бизнес ва ишбилармонлар томонидан электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишида коррупциянинг олдини олиш максадида уларнинг қонун билан белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини тушунтириш юзасидан семинар учрашувлар ўтказилди.

 Ўтказилган семинар учрашувларда иштирокчиларга коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун моҳияти, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишида коррупциянинг олдини олиш максадида тадбиркорлик субъектларининг қонун билан белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

 Коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хар бир шахс ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан жойларда семинар ва учрашувлар ўтказиш давом этмоқда.

“Ўзэнергоинспекция”
Фарғона худудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда