ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Сўнги замонавий тепловизион ускуна: электр ускуналарини бешикаст ишлаши ва ёнғин хавфсизлигини таъминлайди

22.02.2021
Сўнги замонавий тепловизион ускуна: электр ускуналарини бешикаст ишлаши ва ёнғин хавфсизлигини таъминлайди Бугунги кунда қайсики соҳа бўлмасин тараққиётга эришиш учун замонавий технологияларини эгаллаш ҳар қачонгидан муҳим. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Тўғри, рақамли иқтисодиётни шакллантириш кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этади. Лекин бу ишга бугун киришмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.

 Дарҳақиқат, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, шу билан бирга, ортиқча харажатларни ҳам камайтиради. Демак, давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали натижадорликни ошириш ва одамлар турмушини кескин яхшилаш лозим.

 Бу борада Электр энергегикада назорат инспекциясида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарликни талаб даражасида ўтказиш, энерготизм объектларини амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда энегетика объектларида ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида сўнги замонавий тепловизион ускуна фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

 Ушбу тепловизион ускуна – электр энергиясини етказиб берувчи ускуналарда контакт қисмларидаги бўлиши мумкин бўлган носозликларни, яъни контактлардаги қизишларни олдиндан аниқлаб беради. Бу ускуна орқали аниқланган носозликлар тезкор бартараф этилади ҳамда турли хил авариявий ўчишларни олдини олади. Шунингдек, биргаликда электр ускуналарини бешикаст ишлаши ва ёнғин хавфсизлигини таъминлайди.

 Замонавий тепловизион ускунани ишлатишда ҳар бир соҳа ходими учун тажриба ва малака бўлиши лозим. Бу борада “Ўзэнергоинспекция” барча ҳудудий бўлими инспекторлари иштирокида икки кунлик ўқув машғулоти ўтказилди.

 Мазкур машғулотлар давомида инспекторлар замонавий тепловизион ускунанинг қулайликлари, унинг соҳадаги иш кўламидаги самародорликка эришишнинг янги усуллари, энергетика объектларида ундан фойдаланиш йўл-йўриқлари ҳамда соҳада қўлланилаётган янги технологияларнинг келгусида истеъмолчиларда узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ва аварияларнинг олдини олишдаги муҳим аҳамият касб этиши юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда