Айрим ўрганишларда электр хўжалиги учун жавобгар шахс мавжуд эмаслиги ёки мавжуд бўлганда ҳам “Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари” ва “Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” асосида билим синовидан ўтмаганлиги аниқланмоқда.
Айни пайтда дунё миқёсида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда кам харажат эвазига кўп маҳсулот ишлаб чиқариш долзарб масалалардан саналади. Шу боис юртимиздаги йирик ишлаб чиқариш ва унга тенглаштирилган корхоналарда ушбу вазифани бажариш катта масъулиятни талаб этади. Базан ўрганишларда тадбиркорлик субъектлар томонидан электр энергиясидан нооқилона фойдаланиш ҳолатлари, электр қурилмаларини белгиланган қоида ва талабларга жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолатлар аниқланади ва кўрсатмалар берилади.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхоналарда “Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”нинг 13-банди талабига асосан электр хўжалиги бўйича жавобгар шахс тайинланиши лозим. Электр хўжалиги бўйича жавобгар шахcнинг вазифаси – электр ва иссиқлик энергиясини тежаш, корхонадаги мавжуд қурилмаларни янги замонавий ускуналарга алмаштириш ишларида қатнашиш, ноанъанавий энергия манбааларидан фойдаланиш, электр ва иссиқлик энергияси заҳираларини аниқлаш борасида тадбирлар ташкил этиш, маҳсулот бирлигига сарф бўладиган электр ва иссиқлик энергиясини солиштирма меъёрларини ишлаб чиқиш, истеъмол ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда электр қурилмаларни белгиланган қоидалар талабларидаги техник ҳолатда сақлаб туришдан иборат.
Юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ўз корхоналарида электр хўжалиги бўйича малакали жавобгар шахс тайинлашлари лозимлигини кўрсатиб ўтмоқдамиз. Бу билан тадбиркорлик субъектларда биринчи навбатда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодиса, авария ва ёнғин содир бўлиши каби ҳолатларнинг олди олинади ҳамда тадбиркорлик субъектларида энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ишлаб чиқилган махсулотнинг тан нархи камайишига эришилади.
Акрамжон ЮЛДОШОВ,Диққат! Aгaр сиз мaтндa xaтoликлaрни aниқлaсanгиз, уларни белгилаб, мaъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter тугмаларини босинг