ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Ҳудудий филилаллар

Хоразм ҳудудий бўлими

Хоразм вилоятининг  маркази – Урганч шаҳри. Ер майдони 6,1 минг кв км ни ташкил этади. Йирик шаҳарлари — Урганч, Хива, Боғот. Хоразм вилояти маъмурий худудий тузилиши бўйича Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор туманлари ва Урганч шаҳридан иборат.

 "Ўзэнергоинспекция" Хоразм ҳудудий бўлими 

"Ўзэнергоинспекция" Хоразм ҳудудий бўлими  –  электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита "Ўзэнергоинспекция"га ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Хоразм ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, "Ўзэнергоинспекция"нинг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

М.Базаримбетов

Бўлим бошлиғи

М.Саидов

Катта инспектор

Э.Ибрагимов

Инспектор

А.Аллаберганов

Инспектор

Ф.Жуманиязов

Инспектор

О.Курбанбаева

Иш юритувчи

 

Манзил

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси 38 уй.

Телефон: (0-362) 227-11-60

Электрон почта:  urgench@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-362) 227-11-60

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда