ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг 39-сонли йиғилиш баёнии

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг
39”-сон йигилиш баёни
    2020 йил “18” август    Тошкент ш.

Раислик килди:    А.Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Энергия самарадорлиги ва кайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг раиси
Қатнашганлар:    Республика комиссияси аъзолари (рўйхат буйича)
КУН ТАРТИБИ:
Республика иктисодиёти соҳаларида ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфланишини меьёрлаш масаларини тартибга солиш тўгрисида

Арипов, Султанов, Ходжаев, Салиев, Саттаров, Саматов, Арипов)
Йиғилишда таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 4 май куни ”Карантин шароитида энергия ресурсларига карамликни камайтириш хамда нефть ва газ тармоклари баркарорлигини таъминлаш масалалари тўгрисида” ўказилган мажлиснинг 27-сон Баёнида республикада ёкилги-энергетика ресурсларини тежаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, бугунги кунда иктисодиётнинг энергия истеъмоли ривожланган давлатларга нисбатан юкорилиги, ишлаб чикарилаётган энергия асосан бино ва иншоотларни иситиш ва ёритишга хамда саноат тармокларида сарфланаётгани курсатиб утилган.
Шунингдек, ёкилги-энергия ресурсларидан окилона фойдаланишни меъёрлаш бУйича ягона методик кулланма ишлаб чикилмаган хамда уларни тежаш билан бир каторда кайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш бУйича зарур чора-тадбирлар белгиланмаган.
Юкоридагилардан келиб чикиб, республика иктисодиёти тармокларида ёкилги-энергетика ресурсларини тежалишини таъминлаш ва уларни меъёрлаш тизимини жорий этиш хамда ёкилги-энергетика ресурсларидан самарии фойдаланишни ташкил этиш максадида Энергия самарадорлиги ва кайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси карор килади:
1.    Узбекистон Республикаси иктисодиёти сохаларида ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бўйича тартиб иловага мувофик тасдиклансин.
2.    Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (А.Султанов):
Узбекистон Республикаси иктисодиёти сохаларида ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бўйича тартибни (кейинги ўринларда  тартиб) Энергетика вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин;
Узбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой давомида тартибнинг мазмун-мохиятини оммавий ахборот воситалари оркали тулик ёритилишини хамда унинг кулланилиши буйича иктисодиёт тармокларида ишлаб чикариш жараёнларининг узига хос жихатларидан келиб чиккан холда интернет тармоги оркали ”вебинар”лар утказиш чораларини курсин.
З. Мазкур тартибни 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб жорий этилиши белгилаб куйилсин.
4.    Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (А.Султанов) тегишли мутасадди вазирлик, идоралар ва хужалик бирлашмалари билан биргаликда 2021 йил 1 январдан бошлаб хар чорак якуни бўйича иктисодиёт тармокларида ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфи тугрисида тахлилий маълумотларнинг Вазирлар Махкамасига киритилишини таъминласин.
5.    Мазкур баённинг бажарилишини назорат килиш Узбекистон Республикаси Бош вазирининг маслахатчиси — Саноат ва унинг базавий тармокларини хамда кооперация алокаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиги ва Узбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.









Энергия самарадорлиги ва кайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари буйича республика комиссиясининг
20___ йил ”    августдаги    -сон баёнига илова
Узбекистон Республикаси иктисодиёти сохаларида ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфини меьёрлаш бУйича
ТАРТИБ
1-606. Умумий коидалар
1.    Мазкур тартиб Узбекистон Республикасининг ”Энергиядан окилона фойдаланиш тугрисида” Конунига мувофик иктисодиёт тармокларида ёкилгиэнергетика ресурсларини (кейинги уринларда — ЁЭР) окилона таксимлаш ва улардан самарали фойдаланиш максадида ЁЭР сарфини оптималлаштиришнинг ягона услубий ёндошувини белгилайди.
2.    Низомда куйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:
асосий ишлаб чикариш эхтиёжлари махсулотлар ишлаб чикарилиши (иш бажариш, хизмат курсатиш) технологик жараёнларнинг бажарилиши учун, технологик агрегатларни ишлатилишига тайёр холда захирада ушлаб турилиши ва жорий таъмирлардан ва бекор туриб колишдан сунг уларни ишга тушириш учун, шунингдек ускуналарнинг ишлашида техник жихатдан энергиянинг мукаррар йуколишларига ЁЭР сарфи;
давлат назорати органлари — электр энергияси ва иссиклик энергиясини ишлаб чикариш, узатиш, таксимлаш ва истеъмол килиш, шунингдек кумирдан фойдаланиш сохасида давлат назоратини амалга оширувчи Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги уринларда — ”Узэнергоинспекция”) ва нефть, газ, газ конденсати ва уларни кайта ишлаш махсулотларини (кейинги уринларда — нефть, нефть махсулотлари ва табиий газ) казиб олиш, кайта ишлаш, транспортировка килиш, таксимлаш, сотиш ва фойдаланиш сохасида давлат назоратини амалга оширувчи Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хузуридаги Нефть махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат килиш инспекцияси (кейинги уринларда  ”Узнефтгазинспекция”);
ёкилги-энергетика ресурслари (ЁЭР) — хозирги даврда фойдаланилаётган ёки истикболда фойдаланилиши мумкин булган барча табиий хамда Узгартирилган ёкилги ва энергия турлари; ёкилгининг мукобил турлари — фойдаланилиши ёкилгининг кимматрок ёки камёброк булган энергетика ресурслари истеъмолини кискартирадиган ёки алмаштирадиган ёкилги турлари (сикилган ва суюлтирилган газ, биогаз, генератор гази, биомассанинг кайта ишлови махсулотлари ва бошкалар);
ЁЭР сарфининг истикболдаги меьёри Ёэрга булган эхтиёжларни истикболга режалаштириш ва прогнозлаш учун фойдаланиладиган ЁЭР сарфи меъёри;
ЁЭР истеьмолчилари — ЁЭРдан махсулот ишлаб чикариш, ишларни бажариш, хизматлар курсатиш учун фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар;
ЁЭР сарфини меъёрлаштириш — белгиланган сифатдаги махсулот бирлигини ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун шартли бирликларда улчанадиган ЁЭР истеъмоли улчовларини урнатиш, жумладан махсулот бирлигини ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун ЁЭР истеъмоли меъёрларини ишлаб чикиш ва тасдиклаш, жойларда уларнинг жорий этилишини ташкил килиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши ва келгусида такомиллаштириш устидан тизимли назоратни амалга ошириш;
ЁЭР сарфининг жорий меъёри — ЁЭРнинг амалдаги сарфини режалаштириш ва назорат килиш учун Урнатилган ЁЭР сарфи меъёри (йиллик, чораклик);
ЁЭР сарфининг солиштирма меъёри белгиланган сифатдаги махсулот бирлигини ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун режалаштирилаётган (прогноз килинаётган) ЁЭР сарфининг солиштирма меъёри;
ЁЭР сарфининг амалдаги меьёри — ишлаб чикарилаётган махсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги учун амалда сарфланган ЁЭР микдори;
ЁЭР иктисоди ишлаб чикарилаётган махсулот (бажарилаётган ишлар, курсатилаётган хизматлар) бирлигига ЁЭР сарфи камайиши хисобига унинг тежалаётган микдори;
ЁЭРдан самарали фойдаланиш — ЁЭР захирасининг чекланганлиги инобатга олинган ва атроф мухитга техноген таъсирларни камайтириш бУйича талабларга риоя этилган холда техника ва технологиянинг амалдаги ривожланиш даражасида ёкилгиэнергетика ресурсларидан фойдаланишнинг максимал самарадорлигини таъминлаб, ЁЭРдан фойдаланиш; йирик ЁЭР истеъмолчилари — умумий йиллик истеъмол хажми икки минг тоннадан ортик шартли ёкилги ёки бир минг тоннадан ортик мотор ёкилги энергия ресурсларини сарфлайдиган корхона; жорий йил учун меъёр ЁЭР истеъмолчилари томонидан режалаштирилаётган (прогноз килинаётган) йил учун чораклар бУйича таксимланиб, тасдикланаётган ЁЭР сарфи меъёри; иккиламчи энергетика ресурси — асосий жараёнда фойдаланилмайдиган, бирок бошка максадларда фойдаланиш учун етарли булган ишлаб чикаришнинг асосий, оралик, кушимча махсулоти ва чикиндиларининг энергетик потенциали; меьёрий тавсиф — нормал эксплуатация шароитларида ЁЭРнинг солиштирма меъёрий сарфини ускуналарнинг юкланганлигига ёки унумдорлигига ва бошка омилларга богликлиги; мухандислик-коммуникация тармоклари нефть махсулотлари, табиий, сикилган ва суюлтирилган газ, иссиклик энергияси, сув, канализация чикиндиларини узатувчи магистрал ва таксимлаш кувур-утказгичлар, шунингдек, магистрал ва таксимлаш электр тармомари; прогрессив меъёр белгиланган сифатдаги махсулот бирлигини ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун ЁЭР истеъмолини минималлаштиришга каратилган янги техник ва технологик ютукларни узида акс этгирган, шартли бирликларда улчанадиган ЁЭР сарфи меъёри; регрессияли тахлил — ахамиятли омилларни танлаб олган холда урганилаётган курсаткичга таъсир этаётган омилларни аниклаш;
таянч меъёр — белгиланган сифатдаги махсулот бирлигини ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун илмий ва техник асосланган ЁЭР сарфи меъёри; таянч йил — белгиланган сифатдаги махсулот бирлигини ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) учун таянч меъёр ишлаб чикилиши режалаштирилаётган даврдан олдинги, охирги йил; ташкилий-техник чора-тадбирлар энергия истеъмолининг барча бУгинларида ЁЭРнинг окилона таксимланишини ва улардан самарии фойдаланишни таъминлашга йуналтирилган аник ташкилий ва техник чоралар тизими; ускуна — узининг ишлаши жараёнида ЁЭРни узатадиган, кайта ишлайдиган, таксимлайдиган, истеъмол киладиган ёки улардан фойдаланадиган, шунингдек, уларни саклаш учун мулжалланган энергетик ва технологик агрегатлар, курилмалар, буг ва сув иситиш козонлари, печлар ва хоказолар; шартли ёкиоги — турли куринишдаги органик ёкилгининг иссиклик кийматини таккослашда ишлатиладиган, техник-икгисодий хисоб-китобларда кабул килинадиган бирлик; эмпирик бог.ликлик — кейинчалик уларни бахолаш ва тамил килиш учун объектив маълумотлар йигишнинг назорат килинаётган жараёни; энергия сигими берилган технологик тизим базасида махсулот ишлаб чикариш, ишларни бажариш, хизмат курсатиш учун асосий ва ёрдамчи технологик жараёнларга энергия ва (ёки) ёкилги истеъмолининг катгалиги; энергияни тежаш — ЁЭРдан фойдаланишдан келаётган тегишли фойдали самарани (шу жумладан ишлаб чикарилган махсулот, бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар хажмини) саклаган холда улардан фойдаланиш хажмини камайтиришга йуналтирилган ташкилий, хукукий, техник, технологик, иктисодий ва бошка чоратадбирларни амалга ошириш; энергия таьминоти ташкилотлари — ташкилий-хукукий шаклидан катьий назар истеъмолчиларга шартнома асосида ЁЭР (иссищлик ва электр энергияси, табиий, сикилган ва суюлтирилган газ, нефть махсулотлари, кумир ва бошкалар)ни таксимловчи ва сотувчи юридик шахслар; кайта тикланувчи энергия манбалари — атроф-мухитда табиий холда кайта тикланувчи куёш, шамол энергияси, ер харорати (геотермал), сув окимларининг табиий харакати, биомасса энергияси; кушимча ишлаб чикариш эхтиёжлари — иситиш, вентиляция, ёритиш, сув етказиб бериш, сикилган хаво ва кислород ишлаб чикариш, маиший-хужалик ва санитар-гигиеник эхтиёжлар, ички транспорт, ЁЭР истеъмолчиларининг (цехлар, хизматлар, таъмирлаш устахоналари, марказий лаборатория, омборлар ва бошкаларнинг) уз эхтиёжлари, ростлагичлар ва мухандислик-коммуникация тизимлари ишлашида техник жихатдан мукаррар содир бУладиган йукотишлар учун ЁЭР сарфи.
З. Тартиб, ташкилий-хукукий шаклидан катьий назар, электр курилмаларининг уланган куввати 250 КВА ва ундан ортик бУлган, шунингдек, истеъмол хажми З Гкал/соат ва ундан ортик иссиклик юкламаси, 100 000 м3/йил табиий газ ва 100 тн/йил ва ундан ортик мотор ёкилгиси сарфлайдиган махсулот ишлаб чикарувчи (иш бажарувчи, хизмат курсатувчи) истеъмолчиларга таалукли хисобланиди.

2-606. ЁЭР сарфини меьёрлаш ва ишларни ташкил этиш
4. ЁЭР сарфини меъёрлаш ишларини ташкил этиш:
истеъмол йУналишлари, ишлаб чикарилаётган махсулотлар (бажарилаётган ишлар, курсатилаётган хизматлар) турлари бУйича ЁЭР сарфи меъёрлари аникланадиган сохавий услубиёт ва йурикномаларни, шунингдек, энергия тежаш буйича дастурларни ва ЁЭРни иктисод килиш буйича ташкилий-техник чоратадбирлар режаларини (кейинги уринларда — ТТЧТ режалари) ишлаб чикишни, режалаштирилаётган даврга ЁЭР сарфининг индивидуал ва гурухий меъёрларини ишлаб чикиш ва тасдиклашни;
ЁЭР сарфи меъёрларини ижрочиларнинг барча бугинларига етказишни;
Урнатилган ЁЭР сарфи меъёрлари бажарилишини тахлилини ва назоратини амалга оширишни, шунингдек, энергия тежаш буйича дастурлар ва ТТЧТ режалари бажарилишини назорат килишни таъминлашни;
ЁЭР сарфи хисобга олинишини ва ЁЭР сарфи меъёрлари бажарилиши хисоботларини такомиллаштиришни назарда тутади.
5.    ЁЭР истеъмолчиларининг ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфланишини меъёрлаш буйича ишлар (хизматлар) ихтисослаштирилган ташкилотларнинг, илмийтадкикот ва лойихалаш институтларининг, махаллий ва ёки хорижий энергия аудиторларнинг (кейинги уринларда — ташкилотлар) миллий 0'zDSt ISO 50001 стандарти талаблари асосида энергия менеджмент тизимини тадбик этиш ва ёкилгиэнергетика ресурсларининг сарфланишини меъёрлаш йуналишлари буйича укув курсларида малака оширганликлари хакида гувохномага эга булган мутахассислар томонидан бажарилади.
Иирик ЁЭР истеъмолчилари миллий 0'zDSt ISO 50001 стандарти талабларига риоя килган холда ички энергия менеджмент гурухларини ташкил этишлари ва ушбу Тартиб талабларига асосан ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфланишини меъёрлаш буйича ишларни (хизматларни) бажаришлари мумкин, бунда ички энергия менеджмент гурухи ходимлари миллий 0'zDSt ISO 50001 стандарти талаблари асосида энергия менеджмент тизимини тадбик этиш бУйича ва ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфланишини меъёрлаш йуналишлари буйича укув курсларида малака оширганликлари тугрисида гувохномага эга булишлари шарт.
ЁЭР истеъмолчиларининг ёкилги-энергетика ресурсларини сарфланишини меъёрлаш буйича ишларни бажариш учун тегишли асбоб ва приборлар оркали текширувлар амалга оширилиши зарур бУлса, ташкилотлар хамда йирик ЁЭР истеъмолчилари уз балансида етарли даражада замонавий ва метрология аттестациясидан утказилганлиги хакида сертификатларга эга улчов ва синов ускуналари ва мосламалари паркига эга булишлари керак хамда уларнинг тегишлилиги бухгалтерия хужжатлари билан тасдикланган бУлиши зарур.
6.    Ташкилотлар ва ЁЭР истеъмолчилари (йирик ЁЭР истеъмолчилари) уз сохаларига оид истеъмол йуналишлари ва ишлаб чикариладиган махсулотлар (бажарилаётган ишлар, курсатилаётган хизматлар) турлари буйича ЁЭР сарфини меъёрлаш юзасидан услубиёт ва ёки йурикномаларни ишлаб чикишлари ва урнатилган тартибда тасдиклангандан кейин улардан фойдаланишлари мумкин.
Агарда ЁЭР истеъмол йуналишлари ва ишлаб чикарилаётган махсулотлар (бажарилаётган ишлар, кУрсатилаётган хизматлар) турлари буйича ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бУйича кабул килинган миллий ва ёки давлатлараро стандартлар, келишилган тартибда кабул килинган сохавий услубиётлар ва йурикномалар мавжуд булса, ташкилотлар ва ЁЭР истеъмолчилари хамда умумий йиллик истеъмол хажми икки минг тоннадан ортик шартли ёкилги ёки бир минг тоннадан ортик мотор ёкилгиси сарфланадиган Йирик ЁЭР истеъмолчилари давлат назорат органлари билан келишилган холда мавжуд хужжатлардан фойдаланишлари мумкин.
7.    ЁЭРни сарфини меъёрлаш буйича услубиётлар ва йурикномалар, технологиянинг, ускуналар таркибининг ва ишлаб чикаришни ташкил этишнинг узгариши инобатга олинган холда тизимли равишда кайта куриб чикилиши ва такомиллаштириб борилиши лозим.
8.    ЁЭР истеъмолчилари, ишлаб чикаришни бошкариш усулидан келиб чикиб, ЁЭР сарфини меъёрлашни ташкил этиш ва уларни хисобга олишни ташкил этиш буйича ишларни бажарувчи булинмалар (хизмат, гурух ва бошкалар) низомини ишлаб чикадилар ва тасдиклайдилар, шунингдек, булинма ходимлари миллий 0'zDSt ISO 50001 стандарти талабларига асосан энергия менеджмент тизимини тадбик этиш буйича малака ошириш сертификатига ва ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш буйича (тегишли соха турлари ва йуналиши буйича) малака оширганликлари тугрисида гувохномага эга булишлари шарт.
9.    Давлат назорат органлари ЁЭР истеъмолчилари томонидан ЁЭР сарфи меъёрларига риоя килинишини, энергияни тежаш буйича дастурлар ва ТТЧТ режаси бажарилишини урнатилган тартибда назорат киладилар ва кейинчалик Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига тегишли маълумотларни киритиб борадилар.
10.    Давлат назорати органлари талаблари буйича ЁЭР истеъмолчилари куйидаги маълумотларни:
ЁЭР истеъмолчиси хакида умумий маълумот, ЁЭР истеъмоли хажми, ЁЭР истеъмоли баланслари, шунингдек, кайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш хакида маълумотларни, агар улар мавжуд булса, тасдикланган ЁЭР сарфи меъёрларини (йиллик, чораклик) ва ишлаб чикарилган махсулотлар (бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар) бирлиги учун ЁЭРнинг амалдаги сарфини, шунингдек, бошка асосий маълумотларни Давлат назорати органларига такдим этишлари лозим.
Бажарилган ишлар натижасида режалаштирилган ЁЭР сарфини меъёрлари мазкур тартибнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофик ишлаб чикилади ва ЁЭР истеъмолчилари томонидан тасдикланади.
11.    ЁЭР нинг барча сарфлари, шу жумладан асосий ва кушимча ишлаб чикариш жараёнларига сарфлари, ушбу ресурсларнинг истеъмол хажми ва энергия манбаидан катьий назар, меъёрланиши лозим.
ЁЭР сарфи меъёрлари, корхона ёки хужалик товар махсулоти (бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар) хар бир тури натурал бирлигига, шунингдек, айрим ишлаб чикаришнинг алохида технологик жараёнларига хисобланади.
12.    ЁЭР сарфининг меъёрланиши ишлаб чикариш фаолиятининг барча бугинларида (технологик жараён, участка, цех, ишлаб чикариш ва бошкаларда) амалга оширилиши лозим.
ЁЭР истеъмолчиларининг асосий ва кушимча эхтиёжлари учун сарфланадиган ЁЭР меъёрланиши лозим.
13.    ЁЭР сарфи меъёрлари хар бир турдаги ЁЭР буйича алохида хисоб-китоблар асосида ишлаб чикилади.
14.    Бир турдаги ёки узаро алмашадиган махсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чикаришда ЁЭРдан фойдаланиш самарадорлигини комплекс бахолаш учун, ишлаб чикиладиган махсулот (ишлар, хизматлар) бирлигига ЁЭРнинг барча турдаги тугридан-тугри сарфини камраган, махсулот (ишлар, хизматлар) бирлигини ишлаб чикариш учун ЁЭРни тегишли солиштирма сарфи меъёрлари асосида шартли ёкилгининг улчов бирлигига келтирилган ЁЭРнинг умумлаштирилган солиштирма сарфи меъёрлари аникланади.
15.    ЁЭР сарфи меъёрлари мазкур тартибга мувофик ишлаб чикариладиган махсулот ва иш (хизмат) турлари буйича ишлаб чикилади хамда ишлаб чикариш шароитини, замонавий технологияларга ва илмий-техник тараккиёт ютукларига булган талабларни, шунингдек, ЁЭР истеъмолчиси томонидан тасдикланган ТТЧТ режасини хисобга олиши;
беш йилдан ошмаган даврда илгор технологиялар ютукдарини хисобга олиниб, шунингдек, технология, ишлаб чикариш таркиби узгарганда ва ЁЭР сарфини меъёрлаш усуллари такомиллаштирилганда, ЁЭР сарфини базис меьёрларини аввалги асосланган муддатларидан катьий назар кайта куриб чикилиши ва/ёки узгартириш киритилиши;
ЁЭРни тежашнинг ички захираларини максимал сафарбар килишга, ЁЭРни тежаш буйича топширикларни бажаришга ва ишлаб чикаришнинг юкори иктисодий курсаткичларига эришишга ёрдам бериши керак.
16.    ЁЭР истеъмолчилари ЁЭР сарфи меъёрларини ЁЭР сарфини меъёрлаш буйича тасдикланган сохавий услубиётлар ва йурикномаларга мувофик ишлаб чикадилар ва уларнинг куйидаги турларини тасдиклайдилар:
таянч меъёрларни; махсулот ишлаб чикаришда (иш бажаришда, хизмат курсатишда) ЁЭР истеъмолини минималлаштириш буйича техника ва технология ютукларини жорий этиш натижалари акс этгирилган базисли меъёрларнинг асосий кисми булган ЁЭР сарфининг прогрессив меъёрларни;
ЁЭРнинг амалдаги сарфини прогнозлаш ва назорат килиш учун ишлаб чикиладиган ва тасдикланадиган, чораклар буйича таксимланган жорий йилга ЁЭР сарфининг (индивидуал, технологик, умумий ишлаб чикариш) меъёрларини.
Бажарилган ишлар натижасида прогрессив ЁЭР сарфини меъёрлари мазкур тартибнинг 2-иловасига мувофик ишлаб чикилди ва ЁЭР истеъмолчилари томонидан тасдикланади.
17.    Келгуси йил учун ЁЭР сарфи меъёрлари хар йили, йил бошланишидан олдин тасдикланади.
Тасдикланган ЁЭР сарфи меъёрлари, улар урнатилган йил давомида чораклар (ойлар) буйича мавсумийлик таъсирини хисобга олган холда табакалаштирилган булиши мумкин. Бунда ЁЭР сарфининг табакалаштирилган меъёрларини уртача катгалиги тасдикланган йиллик ЁЭР сарфи жорий меъёрларидан ошмаслиги керак.
Ишлаб чикариладиган махсулотлар (ишлар, хизматлар) турлари буйича ЁЭР сарфи меъёрлари руйхати ЁЭР истеъмолчи томонидан белгиланади.
18.    ЁЭР сарфи меъёрлари бажарилишини назорат килиш учун ЁЭР истеъмолчилари, амалдаги норматив-хукукий хужжатлар талабларига мувофик, хисобга олиш асбобларини (Улчов воситалари ва бошкаларни) куллаган холда энергия ресурсларини техник хисобга олишни ташкил этишлари лозим.
19.    Энергия ресурсларини хисобга олиш куйидагиларни назарда тутади:
ишлаб чикарилаётган, бошка истеъмолчиларга етказиб берилаётган, бошка истеъмолчилардан олинаётган, шунингдек, ЁЭР истеъмолчиси томонидан сарфланаётган барча турдаги энергиянинг хажми ва сифатини бирламчи курсаткичларини кайд этишни; хисобга олиш асбоблари ёрдамида тасдикланган, техник жихатдан асосланган энергия сарфи меъёрларига мувофик энергия сарфини тезкор хисобга олишни; бирор-бир сабабга кура ишлаб чикаришнинг таркибий булинмасида энергия ресурсини хисобга олиш асбоби булмаса, энергия сарфини хисоблаш йули билан аниклашни.
20.    Энергия элтувчиларнинг бирламчи курсаткичларини руйхатга олиш ва уларни тезкор хисобга олиш, шунингдек, юкламаларни бирламчи хисобга олиш, улчов асбобларининг курсаткичлари бУйича амалга оширилади, курсаткичлар эса энергияни хисобга олишнинг бирламчи хужжатларида кайд килинади.
Энергияни хисобга олишнинг бирламчи хужжатлари жумласига агрегатларни эксплуатация килишдаги суткалик кайдномалар, тезкор журналлар, юкламалар жадваллари ва бошкалар киради. Ускуналарга хизмат курсатиш сифатини ва уларнинг техник холатини тавсифловчи барча курсаткичлар суткалик кайдномаларда хар ярим соатда ва бир соатда кайд этилади.
21.    Иккиламчи хужжатлар смена ва сутка давомида жихозларнинг якуний ва уртача курсаткичларини акс этгириб, уларга энергия хужалиги ва курилмаларни эксплуатацияси буйича кайдномалар ва кундалик маълумотлар киради. Иккиламчи хужжатлар асосида ойлик энергия баланслари, эксплуатация буйича чораклик техник хисоботлар тузилади, якуний курсаткичлар умумлаштирилади ва тахлил килинади.
22.    Корхоналарда электр энергияси истеъмол килинишини ташкил килишда энергияни технологик эхтиёжлар учун алохида ва ёритиш тизимлари учун алохида хисобга олиш амалга оширилиши керак.
23.    Хисобот даврида технология, технологик жихозлар, ишлаб чикаришни ташкил килувчи тузилмалар, шунингдек, истеъмол килинадиган ёкилгининг тури узгарган такдирда, тасдикланган ЁЭР сарфи меъёрларига тузатишлар киритилишига рухсат берилади.
24.    Хисобот давридан кейин, ЁЭР сарфи меъёрлари бажарилишини амалдаги даражасидан келиб чикиб, уларни купайтириш томоша узгартириш киритиш таъкикланади.
25.    Жорий йилда ишлаб чикариладиган махсулотлар (бажариладиган ишлар, курсатиладиган хизматлар) бирлигига ЁЭР сарфининг таянч меъёрларга нисбатан ортиши, ЁЭРни тежашга ва уларнинг истеъмоли ортишига йул куймасликка каратилган энергия тежаш дастурини ва ТТЧТ режасини амалга ошириш хисобига копланиши керак.
3-606. ЁЭР сарфи меъёрини таснифи ва таркиби
26.    Ишлаб чикаришда ЁЭР сарфи меъёрлари куйидаги асосий хусусиятларга кура таснифланади:
агрегация (йигиш) даражаси буйича — якка тартибдаги ва гурухий; сарфлар таркиби буйича — технологик ва умумий ишлаб чикаришга оид; амал килиш муддати буйича — йиллик ва чоракли (ЁЭР истеъмолчилари уларни ойма-ой хам урнатиш мумкин).
27.    Якка тартибдаги меъёр бир хил турдаги махсулот ишлаб чикариш (иш бажариш, хизмат курсатиш) ёки алохида технология агрегатлар, курилмалар, машиналар, технологик схемалар учун ушбу махсулот ишлаб чикарилишининг (ишлар бажарилишининг, хизматлар курсатилишининг) аник шароитларига боглик холда бир турдаги ёки бир нечта турдаги ЁЭР сарфини белгилайди.
Якка тартибдаги меъёр гурухий меъёрни ишлаб чикишда ёкилги, иссиклик ва электр энергияси истеъмолини режалаштирилган курсаткичларини хисоблаш учун асос булади.
28.    Гурухий меъёр якка тартибдаги меъёр асосида урнатилади ва мос равишда ёкилги, иссиклик ва электр энергиясининг тегишли сарфларини уртача киймати сифатида аникланади. Гурухий меъёр корхоналарда йиллик, чораклик (ойлик) ёкилги, иссиклик ва электр энергияси сарфларини режалаштиришда асосни ташкил этади.
29.    Технологик меъёр бир ёки бир нечта турдаги ЁЭРнинг, уз ичига уларнинг ишлаб чикариш учун сарфларини, ушбу турдаги махсулотларни ишлаб чикаришни амалга ошириш билан боглик булган технологик жараёнлар билан боглик, техник жихатдан мукаррар сарфларни (ишга тушириш ва тухтаб туришлар вактида жихозларни салт ишлашини, жорий таъмирлаш ва тухтаб туришлар вактида, санитар ишловлар ва бошкаларни) уз ичига олган, солиштирма сарфларини аниклайди.
30.    ЁЭРнинг умумий ишлаб чикаришга оид сарфи меъёри, ушбу махсулотни ишлаб чикариш билан боглик ёкилги, электр ва иссиклик энергиясининг асосий ва кушимча технологик жараёнларга, ишлаб чикаришнинг ёрдамчи эхтиёжларига, шунингдек, энергиянинг узгартиргичлар ва мухандислик-коммуникация тармокларидаги техник жихатдан мукаррар йуколишларга сарфини аниклайди.
ЁЭРнинг умумий ишлаб чикаришга оид сарфи меъёрлари корхонанинг энергия ресурсларига булган эхтиёжини аниклаш, умуман ишлаб чикаришнинг ва хусусан махсулотнинг энергия сигими (махсулот таннархидаги энергия харажатларининг) узгаришини назорат килиш учун фойдаланилади.
31.    ЁЭР сарфи меъёрларининг таркиби уз ичига таснифлаш билан назарда тугилган махсулотлар ишлаб чикаришда (иш бажаришда, хизмат курсатишда) улар сарфининг руйхатини уз ичига олади.
ЁЭР сарфи меъёрлари таркиби махсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чикаришни узига хос хусусиятларини хисобга олган холда ишлаб чикилган тегишли сохавий услубиёт ва кулланмаларида урнатилади, уларнинг асосида ЁЭР сарфи меъёрларининг аник таркиби ЁЭР истеъмолчиси томонидан аникланади ва тасдикланади. Меъёрлар таркибини ихтиёрий равишда узгартирилишига йул куйилмайди.
32.    ЁЭР истеъмолчилари учун турли хил ишларни бажариш билан боглик турли хил махсулотларни ишлаб чикарадиган, бир хил ёки турли хил хизматларни курсатадиган, аммо турли хил технологик схемалардан фойдаланган холда кушимча цехлар ва асосий ишлаб чикаришнинг хизмат булимларига курсатиладиган хизматлар хажмига мутаносиб равишда амалга ошириладиган ишлаб чикаришнинг умумий меъёрларини урнатиш лозим, айнан:
транспорт цехлари — ташиб берилган юк хажмига мутаносиб равишда; асбобсозлик, таъмирлаш ва бошка кушимча цехлар — курсатилган хизматлар хажмига мутаносиб равишда; компрессор, насос ва бошка энергетика цехлари ва хизмат булимлари — каво, газ, кислород ва сув етказиб бериш хажмига мутаносиб равишда; марказий завод лабораторияси — бирор бир турдаги махсулотни ишлаб чикариш билан боглик равишда утказилган тахлиллар сонига ёки тадкикот ишлари хажмига мутаносиб равишда.
Асосий ишлаб чикаришни кушимча цехлар томонидан такдим этилиши лозим булган хизматлар хажми буйича маълумотлар булмаса ЁЭР сарфларини солиштирма умумий ишлаб чикариш меъёрларини аниклаш учун, цехларнинг ва заводнинг энергия сарфларини кушимча сарфларга таксимланишини асосий ва кушимча технологик жараёнлар учун уларни сарфлашга мутаносиб равишда аниклаш мумкин, яъни ЁЭР сарфлари меъёрларини технологик меъёрларига мутаносиб равишда, агар ушбу хизматларнинг хакикий хажми технологик жараёнлар харажатларидан ошмаслик шарти билан.
33.    Тармокларда ва энергия узгартиргичларда энергия ресурсларнинг мукаррар йукотишлари умумий ишлаб чикариш сарфини солиштирма меъёрларини белгилашда хисоб-китоблар асосида аникланади ва тегишли махсулотлар ишлаб чикаришда асосий ва кушимча технологик жараёнлар учун энергия сарфларига мутаносиб равишда таксимланади.
34.    ЁЭР сарфи меъёрларига ишлаб чикариладиган махсулотлар (ишлар, хизматлар) учун шахарсозлик меъёрлари ва коидалари билан белгиланадиган бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва сунъий иклим косил килиш тизими учун иссиклик энергиясининг сарфлари, шунингдек, ЁЭР истеъмолчиларининг балансида булган магистрал иссиклик тармокларидаги энергия йукотишлари киритилмайди. Ушбу сарфлар алохида меъёрлаштирилади.
35.    Махсулот бирлиги учун кабул килинган технология ва жихозларнинг иш режимларидан четга чикиши, хомашё ва материаллар сифатига куйиладиган талабларнинг бажарилмаслиги, шунингдек, бошка турдаги ноокилона истеъмол килишда келиб чикадиган ЁЭР истеъмоли ва йукотишлари ЁЭР сарфи меъёри таркибига киритилмаслиги лозим.
Махсулот бирлиги учун ЁЭР сарфи меъёрларига уй-жой коммунал хужалиги хизматлари учун, бинолар ва иншоотларни куриш ва капитал таъмирлаш учун, ишга тушириш ва тадкикот ишлари учун ЁЭР сарфлари киритилмайди, агар улар факат асосий махсулотларни ишлаб чикаришга нисбатан кушимча характерга эга булса, шунингдек, бошка чет истеъмолчиларга (ахоли турар жойлари, ошхоналар, клублар, болалар муассасалари ва бошкалар) етказиладиган, саклаш ва ташиш пайтида ёкилги йукотишлари билан боглик харажатлар ЁЭР сарфларига киритилмайди.
4-606. ЁЭР сарфи меъёрланишини услубий асослари
36.    ЁЭР сарфи меъёрларини аниклаш учун асосий дастлабки маълумотлари булиб:
бирламчи технологик ва лойихавий-техник хужжатлари (технологик иш тартиблар (регламентлар), курсатмалар ва бошкалар); технологик ва энергетик жихозларнинг паспорт маълумотлари;
сохавий ЁЭР сарфи меъёрлари; технологик ва энергетик жихозларнинг энергия баланслари ва энергетик тавсифлари (ишлаб чикарувчи томондан белгиланган ёки унинг эксплуатация килиш жараёнида аникланган); энг окилона ва энергетик самарии ишлаб чикариш шароитларини тавсифловчи меъёрий курсаткичлар (фойдали иш коэффициенти, энергия ташувчиларининг харажатлари ва узатиб бериш ва узгартириб беришда энергия йУкотишларининг курсаткичлари, санитар меъёрлар, биноларнинг иссиклик хусусиятлари курсаткичлари ва бошкалар); махсулотни ишлаб чикариш турлари ва хажмлари тугрисида маълумотлар; олдинги даврлар учун ЁЭР солиштирма харажатларининг режалаштирилган ва хакикий, шунингдек, ишлаб чикаришда ёкилги ва энергиядан фойдаланишни текшириш далолатномалари тугрисидаги маълумотлар; шунга ухшаш махсулотлар ишлаб чикарадиган махаллий ва хорижий корхоналарда ЁЭРни тежаш ва окилона фойдаланиш тажрибаси тугрисидаги маълумотлар;
ТТЧТ режалари хизмат килади.
37.    ЁЭР сарфларини меъёрлаш куйидагилар асосида амалга оширилади:
ёкилги ва энергия харажатларининг барча ташкил этувчилари ва кисмларидан фойдаланиш;
корхонада (ташкилотда) кабул килинган энергия истеъмолини хисобга олиш ва назорат килиш тизимига мувофик энергия ресурсларини хисобга олиш;
режалаштириш ва бошкаришнинг турли даражалари учун меъёрлар ва меъёрий услубий бирликларни шакллантирилишини таъминлаш;
фан ва техника ютуклари, ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил этишнинг илгор усулларини куллаб, меъёрлар ва меъёрлашни илмий ва амалий асослилигини хисоблар асосида таъминлаш;
ишлаб чикаришни режалаштириш ва бошкаришнинг барча боскичлари учун меъёрий базани шакллантирилишини таъминлаш; меъёрларни мунтазам равишда йиллик тамил этиш ва тузатишлар киритилишини таъминлаш.
38.    Янги ва реконструкция килинаётган амалдаги ишлаб чикариш корхоналарида лойихаларнинг техник-иктисодий кисми таркибида ишлаб чикарилаётган махсулотлар (ишлар, хизматлар) бирлиги учун ЁЭР сарфи солиштирма меъёрлари курсаткичларини назарда тутилиши, шунингдек, ЁЭР сарфини хисоблаш учун тижорат ва техник хисоблаш асбоблари урнатилиши лозим.
5-606. ЁЭР сарфини солиштирма меъёрларини ишлаб чикишнинг асосий боскичлари
39.    ЁЭР сарфини солиштирма меъёрлари меъёрини ишлаб чикиш ташкилий тайёргарлик боскичини ва асосий ишлаб чикариш боскичини назарда тутади.
40.    Ташкилий-тайёргарлик боскичида:
ишлаб чикариш учун ЁЭР ишлатиладиган хар бир турдаги махсулотларни (ишлар, хизматлар) ишлаб чикариш буйича технология жараёнлари ва бажариладиган ишларнинг таркиби аникланади;
корхонада амалдаги режалаштириш ва меъёрий хужжатларига, шунингдек статистика хисобот маълумотларига мос келиши лозим булган махсулотларни (ишлар, хизматлар) улчов бирликлари аникланади;
махсулотнинг белгиланган аник турини (ёки унинг руйхатдаги вакили  ухшаши) ишлаб чикариш билан боглик булган ёкилги, электр энергияси ва иссиклик энергиясини истеъмол киладиган ЁЭР истеъмолчиси объектининг асосий таркибий булинмалари аникланади;
бир неча турдаги махсулотларни (ишлар, хизматлар) ишлаб чикариш учун курсатилган хизматлар хажмига мутаносиб равишда энергия истеъмоли таксимланиб, ЁЭР истеъмолчиси объектининг таркибий булинмалари аникланади. Энергия истеъмоли хажмини аниклаш ва таксимлаш маълум бир махсулот турини ишлаб чикариш учун сарфланган энергия хисобига ёки энергия истеъмоли хажмларини табакалаштирилган тамил асосида (алохида технологик жараёнлар ва бажариладиган ишлар буйича энергия истеъмолини таркибига мос равишда) амалга оширилиши мумкин.
41.    Асосий ишлаб чикариш боскичида:
айрим турдаги махсулотлар (товарлар, хизматлар) ишлаб чикаришни моддий баланслари тузилиб, улар учун ЁЭР сарфи меъёрлари ишлаб чикилади;
моддий баланс корхонада моддий ресурсларни сарфининг амалдаги меъёрий базаси асосида тузилади; муайян махсулотларни ишлаб чикаришда иштирок этадиган ускуналар ва жихозлар руйхати аникланади;
ЁЭРни технологик ва кушимча сарфларини уз ичига олган энергия истеъмолини урнатилган жихозлар ва ускуналар асосида руйхат буйича хар бир турдаги махсулотни (ишларни, хизматларни) ишлаб чикариш учун энергия ресурсларининг технологик ва умумий ишлаб чикариш сарфини солиштирма меъёрларини хисоблаш схемаси аникланади; дастлабки маълумотларнинг руйхати аникланади, уларни тайёрлаш жадвали ишлаб чикилади ва аник хисоб-китобларни бажариш учун жамлаш амалга оширилади; сохавий усуллар, шунингдек, танланган хисоблаш усуллари буйича махсулотларнинг (товарлар, хизматлар) хар бир тури учун ЁЭР сарфларини солиштирма меъёрлари хисобланади.
42.    ЁЭР сарфларининг барча хисоб-китоблари маълум (шартли) давр учун ишлаб чикариш курсаткичлари буйича амалга оширилади, бунда ЁЭР истеъмол килиш хажми хисобот даври учун шартли равишда уртача курсаткичига тенг булади.
6-606. ЁЭР сарфини солиштирма меъёрларини ишлаб чикиш усуллари
43.    Бошкарувнинг турли даражалари учун меъёрларни шакллантиришнинг асосий услубий коидалари уларнинг пастдан юкорига караб кетма-кет равишда усиб бориши (йириклашиши) хисобланади. ЁЭР сарфини солиштирма меъёрлари ишлаб чикаришни бошкаришнинг барча погоналарида амалда эришилган ишлаб чикариш курсаткичларини хисобга олган холда хисоблаш йули билан аникланади. ЁЭР сарфи меъёрлари куйидаги усуллар ёрдамида аникланади: хисоблаш-тахлилий;
тажрибавий (тадкикот); хисоблаш-статистика; кушма.
44.    Хисоблаш-тахлилий усул ишлаб чикаришда ишлаб чикариш истеъмолининг сарфлар булимлари буйича усиб борувчи курсатикичлари асосида хисоблаш оркали, шунингдек, ЁЭРни тежаш буйича режалаштирилган чора-тадбирларни хисобга олган холда ЁЭР сарфини солиштирма меъёрларини аниклашни назарда тутади. Жорий меъёрларнинг микдорлари режалаштирилаётган энергия тежаш буйича дастурлари чора-тартибларини бажарилиши хисобига амалдаги меъёрлардан пастрок килиб белгиланади.
45.    Тажрибавий (тадкикот) усули ЁЭРни тежаш буйича режалаштирилган чора-тадбирларни хисобга олган холда технологик ва энергетик жихозларни (тажрибавий асбобли улчовлар) синовлари натижасида олинган маълумотлари асосида ЁЭР сарфини солиштирма меъёрларини аниклашдан иборат булади.
Синов маълумотлари тулик булиши учун тажрибавий асбобли улчовлар асосий жихозларни ва кушимча ускуналарни хам камраб олиши талаб килинади, улар доимо ишчи холатда бУлиши, иш тартиблари макбул даражада, етказиб берилган энергия курсаткичлари эса меъёрий кийматларга мос келиши керак. Бунда махсулот ишлаб чикариш жараёни тегишли технологик кулланмаларга (иш тартибларига) ва тартиб хариталарига мувофик олиб борилиши талаб килинади.
46.    Хисоблаш-статистика усули ишлаб чикаришда таъсир курсатадиган омилларни хисобга олган холда ЁЭР хакикий сарфларини ва корхонада охирги 5 йил давр мобайнида ишлаб чикариладиган махсулотлар (хизматлар) хажмлари тугрисидаги статистика маълумотлардан фойдаланиш (тамил килиш) асосида солиштирма меъёрларни, шу каби ишлаб чикариш корхоналарида эришилган ЁЭРдан фойдаланиш самарадорлигини усиб борувчи курсаткичларига, шунингдек, режалаштирилган ТТЧТ ишлаб чикаришда уларнинг солиштирма сарфи хажмига таъсир этувчи омилларини хисобга олган холда аниклашдан иборат булади.
Хисоблаш-статистика усули ЁЭР хакикий шартли сарфига унга таъсир этувчи омилларига богликлиги шаклида иктисодий-статистика моделини ишлаб чикишга асосланади, бунда:
ЁЭР сарфи меъёрларига таъсир килувчи омиллар (жихозларнинг унумдорлиги ва юкланганлиги, уларнинг ишлаш тартиби, жараён курсаткичлари ва бошкалар) аникланади;
ЁЭР сарфи хамда ушбу сарфларга таъсир этувчи микдорлар буйича статистика хисоботи ва тезкор хисобнинг маълумотлар базаси шакллантирилади; тескарича тамил бажарилади ва ЁЭР сарфларини уларга таъсир этувчи омилларга эмпирик богликлиги аникланади.
47.    Кушма усул ЁЭР сарфи меъёрларини аниклашни тажрибавий (тадкикот) ва хисоблаш-статистика усулларини узида бирлаштиради.
Техник асосланган ЁЭР сарфини алохида меъёрлари хисоблаш-статистика ёки кушма усул билан аникланади.
ЁЭР сарфини шартли гурухли меъёрлари одатда хисоблаш-статистика усули билан уртача огирлик курсаткичлари асосида алохида меъёрлар ва бир хил турдаги махсулотни ишлаб чикаришни тегишли хажмлари асосида ёки хисоблаш-статистика усули билан аникланади.
Баъзи холларда базис даврининг тегишли хакикий сарфларидан келиб чиккан холда режалаштирилган даврга (йил, чорак ва бошкалар), ЁЭР солиштирма сарфларини усиб борувчи курсаткичларини, шунингдек, уларни тежаш буйича режалаштирилган чора-тадбирларни хисобга олган холда ЁЭР сарфини гурухли меъёрлари белгиланиши мумкин.
7-606. Энергияни тежаш бУйича дастурлар
48.    ЁЭР истеъмолчилари хар уч йилда бир маротаба• куйидагиларни уз ичига олган энергияни тежаш буйича дастурларни ишлаб чикишлари ва тасдиклашлари керак:
ташкилот тугрисида умумий маълумотларни; максад ва вазифаларини; энергияни тежаш буйича максадли курсатгичларни; энергияни тежаш буйича ташкилий чора-тадбирларни; энергияни тежаш буйича техник-иктисодий асосланган чора-тадбирларни; энергияни    тежаш буйича    чора-тадбирларнинг    норматив услубий таъминланишини; энергияни тежаш буйича дастурларнинг амалга оширилиши мониторингини.
49.    Энергияни тежаш буйича дастурлар ТТЧТ режасини амалга оширилиши ва ЁЭРдан самарии фойдаланиш хисобига ЁЭРдан окилона фойдаланишни таъминлашга йуналтирилган булиши керак.
50.    Энергияни тежаш буйича дастурларнинг вазифалари куйилган максадларга мувофик ва ЁЭРдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга каратилган булиши керак.
Бунда, вазифалар уз ичига куйидагиларни олади:
а) ЁЭРни тежаш учун оптимал ташкилий ва иктисодий шароитлар яратишни, бунинг учун келгусида энергия тежашни услубий таъминланишини, жумладан энергия тежамкор диодли лампаларнинг кулланилишини рагбатлантирувчи ёритиш меъёрларини уз ичига олган ЁЭРдан самарии фойдаланишни меъёрий-услубий таъминлаш тизимини яратиш керак;
б) бинолар модернизация килинганда, кайта тикланганда ва капитал таъмирланганда энергия тежамкор техника ва технологияларни кенг куллаш амалиётини кенгайтириш. Ушбу вазифани ечиш учун курилиш, кайта тиклаш, капитал таъмирлаш лойихаларини келишуви, шунингдек, капитал курилиш объектларини кабул килиш амалиётида ЁЭРни тежашга каратилган, техник тартибга солиш сохасидаги меъёрий хужжатлар талабларини куллаш;
в) ишлаб чикарилаётган махсулот (ишлар, хизматлар) бирлигига ЁЭРнинг солиштирма сарфи меъёрларини камайтириш. Ушбу вазифани бажариш учун:
мухандислик тизимларини капитал таъмирлаш ва модернизация килиш, энергия самарадор жихозлар ва технологияларни жорий этиш; серияли ишлаб чикарилаётган жихозларни харид килишда энергия самарадорлиги курсатгичларини инобатга олиш зарур;
г) энергияни тежашга жавобгар булган ходимларнинг билим даражасини ошириш. Ушбу вазифани бажариш учун:
энергияни тежашга жавобгар булган ходимларнинг билим даражасини ошириш учун уларга ЁЭРдан самарии фойдаланиш асослари буйича малака ошириш укув курслари ташкил этиш;
ЁЭР истеъмолчиси булган ташкилотларда ахборот таъминоти ва энергия тежашни ташвикоти буйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ташкилот ходимларини энергияни тежаш буйича илмий-амалий конференцияларда ва семинарларда иштирок этишларини таъминлаш;
д) ЁЭРни иктисод килиш буйича ТТЧТларни бажариш ва энергия самарадорлигини ошириш;
е) фойдаланилаётган ЁЭРни хисобга олиш асбоблари билан таъминлаш;
ж) иссиклик таъминоти тизими самарадорлигини ошириш;
з) электр таъминоти тизими самарадорлигини ошириш.
51. Энергия тежашни максадли курсаткичлари ЁЭР истеъмоли хажмининг таккослаш шароитларида ва натурал куринишда камайишини курсатишлари керак:
а) таккослаш шароитларида:
электр энергиясини истеъмоли камайишини (Утган йилга нисбатан); иссиклик энергиясини истеъмоли камайишини (Утган йилга нисбатан); табиий газ истеъмолини камайишини (Утган йилга нисбатан); каттик ва суюк ёкилги истеъмолини камайишини (Утган йилга нисбатан);
б) натурал куринишда:
электр энергиясини истеъмоли камайишини (минг кВт- соат); иссиклик энергиясини истеъмоли камайишини (Гкал); мотор ёкилгиси истеъмолини камайишини (л,тн.); истеъмол килинаётган ЁЭР нинг хар бир тури хисобга олиш асбоблари билан таъминланганлиги (дона).
52. Ташкилий ва техник чора-тадбирлар булимида энергияни тежаш буйича дастурнинг хар бири аник вазифа ечилишига мос булиши лозим булган амалга ошириш йуналишлари курсатилиши зарур.
53. Хар бир йуналиш буйича куйидагилар:
жорий холати буйича умумий маълумот; асосий курсаткичлар; энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш потенциали, натурал ва шартли ёкилги (тонна шартли ёкилги — т.ш.ё.) бирликларда; асосий чора-тадбирлар ва жавобгар ижрочилар.
54.    ЁЭРни иктисод килиш юзасидан ТТЧТнинг хар бир чора-тадбири буйича куйидагилар:
чора-тадбир номи, шунингдек, энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш буйича амалга оширилаётган чораларнинг сон курсаткичлари; жавобгар ижрочи; энергияни тежаш буйича дастурни амалга ошириш якуни буйича хар хил турдаги ЁЭРни натурал куринишдаги режалаштирилаётган иктисод килиниши курсатилиши керак.
55.    Энергияни тежаш буйича дастурни амалга ошириш максадида ЁЭР истеъмолчиларининг объектларида энергияни тежаш буйича дастур амалга оширилиб борилишининг мониторинги тизими ва энергия тежаш буйича чора-тадбирларини жорий этиш режасидан четга чикишларга муносабат билдириш тизими жорий этилган булиши керак.
8-606. ТТЧТ режасини ишлаб чикиш ва тасдиклашни ташкил этиш
56.    Хар йили ЁЭР истеъмолчилари энергияни тежаш буйича дастурга мувофик ЁЭРни иктисод килиш юзасидан ТТЧТ режасини ишлаб чикишлари керак.
ТТЧТ режасига ЁЭР истеъмолчиси томонидан сарфланаётган барча турдаги энергия элтувчиларни (электр ва иссиклик энергияси, табиий газ, кумир, мотор ёкилгиси ва хакозо) иктисод килиш буйича ташкилий-техник чора-тадбирлар киритилади.
Ёкилги -энергетика ресурсларини тежаш буйича ташкилий-техник тадбирлар мазкур тартибнинг 3-иловасига мувофик ишлаб чикилади ва ЁЭР истеъмолчилари томонидан тасдикланади.
57.    ТТЧТ режасини ишлаб чикишда ЁЭР истеъмолчисининг барча таркибий кисмлари иштирок этадилар.
Бунда, ТТЧТ режасини ишлаб чикишга рахбар ва мухандис-техник ходимлар, илгор ишчи ва хизматчилар, шунингдек, жамоа ташкилотлари вакиллари жалб этилади.
58.    ТТЧТ режаларини ишлаб чикишда замонавий вариантларни танлаш ва уларни жорий этиш кетма-кетлигини урнатиш максадида ЁЭРни икгисод килиш буйича чора-тадбирларнинг иктисодий самарадорлигини бахолаш амалга оширилиши учун саноат корхоналарида ёкилги-энергия ресурслар иегеъмолининг тахминий таркиби (4-илова) эътиборга олиниши лозим.
59.    ТТЧТ режалари, ишлаб чикариш ва хужалик юритишнинг барча боскичларида ишлаб чикилиб, махсулот ишлаб чикаришга (хизматлар курсатишга) кулланган холда уларни иктисод килишнинг куйидаги асосий йуналишлари буйича гурухларга булинади:
ишлаб чикаришни модернизация килиш, техник ва технологик кайта жихозлаш; технологияни ва ишлаб чикариш тизимини такомиллаштириш; энергия тежамкор ускуналарни жорий этиш; ишлаб турган ускуналарни самарадорлигини ошириш; иккиламчи энергия ресурслардан фойдаланиш даражасини ошириш; хомашёнинг сифатини ошириш, унинг энергия сигими камрок турларини куллаш; кайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш;
ЁЭР сарфини бошкариш, назорат килиш ва хисобга олиш тизимини жорий этиш; бошка чора тадбирлар (ташкилий, икгисодий ва бошка).
60.    ТТЧТ режаларини ишлаб чикиш ва жорий этиш тизими уз ичига куйидагиларни олади:
объектни (цех, участка, иш жойи ва хакозо), шунингдек, техника, технология ва ишлаб чикаришни ташкил этишда ички имкониятларни аниклаш йуллари ва усулларини тугри танлашни; ишлаб чикаришнинг хар бир боскичида ЁЭРни икгисод килиш буйича ишлаб чикилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва ЁЭРнинг бехуда йуколишларини бартараф этиш учун кулай ишлаб чикариш ва ташкилий шароитларини яратишни.
61.    Энергияни тежаш буйича ишлар истеъмолчининг ЁЭРга эхтиёжини ортиб боришини асосан уларни иктисод килиниши эвазига кондиришга йуналтирилган булиши лозим.
62.    ТТЧТ режасини ишлаб чикиш учун асосий бошлангич маълумотлар булиб куйидагилар хисобланади:
энергия сигимини камайтиришнинг урнатилган тартибда тасдикланган максадли параметрлари;
ЁЭРни иктисод килиш буйича максадли комплекс илмий-техник дастур; корхонанинг энергетика баланслари; бирламчи техник ва технологик хужжатлар; технологик иш тартиблари ва йурикномалар, энергетик ва технологик жихозларнинг тажрибавий текширилган энергия баланслари ва норматив характеристикалари, жихозларнинг паспорт маълумотлари, окилона ва самаралирок ишлаб чикариш шароитларини тавсифловчи меъёрий курсаткичлари (кувватдан фойдаланиш коэффициентлари, иситиш ва шамоллатишга сарфни хисоблаш учун солиштирма иссиклик тавсифлари, энергияни узатилишида ва бошка турга айлантирилишида йуколишлари меъёрлари ва бошка курсаткичлар); махсулот ишлаб чикарилишини хажмлари ва таркиблари тугрисида маълумот; ишлаб чикарилган махсулот тури бирлигига мехнат сарфлари; тамил килинаётган даврда ЁЭРнинг амалдаги сарфи тугрисида маълумотлар; энергияни утган йиллардаги режа ва амалдаги солиштирма сарфи тугрисида маълумотлар; илмий-техника тараккиёти ютукларидан фойдаланиш бУйича таклифлар, тугатилган илмий-текшириш ва лойиха конструкторлик ишларининг натижалари; шунга ухшаш махсулот ишлаб чикараётган махаллий ва чэт-эл ташкилотларининг ЁЭРдан окилона ва самарии фойдаланиш буйича илгор тажрибалари ва эришилган солиштирма сарфлари тугрисида маълумотлар; кайта тикланувчи энергия манбаларидан, шунингдек, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш буйича маълумотлар; энергияни тежаш буйича рационализаторлик таклифлари.
Иссиклик электр станциялари (иссиклик энергия марказлари) ускуналарининг иссиклик самарадорлик захирасини амалга ошириш учун чора-тадбирлардан фойдаланиш даражаси тугрисида маълумотлар 5-иловага мувофик кайд этилади.
63.    ЁЭР истеъмолчилари келгуси йил учун ТТЧТ режасини ишлаб чикиб, уларни юкори турувчи давлат ва хужалик бошкаруви органларига, агар улар мавжуд булса, такдим этадилар.
Юкори турувчи давлат ва хужалик бошкаруви органлари ЁЭР истеъмолчилардан олган ТТЧТ режаларини тамил киладилар ва умумлаштирилган куринишда уларни давлат назорати органларига келишиш учун такдим этадилар.
Энергия ресурсларни йиллик умумий истеъмоли икки минг тоннадан ортик шартли ёкилги ёки бир минг тоннадан ортик мотор ёкилгисини ташкил этадиган йирик ЁЭР истеъмолчилар томонидан ишлаб чикилган ТТЧТ режаларини келишиш учун давлат назорати органларига такдим этадилар.
Юкори турувчи давлат ва хужалик бошкаруви органлари бУлмаган ЁЭР истеъмолчилари ТТЧТ режаларини келишиш учун давлат назорати органларининг худудий булимларига такдим этадилар.
Ёкилги энергетика ресурсларини тежаш буйича ташкилий-техник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан хисобот 6-иловага мувофик тузилиши ва ЁЭР истеъмолчилари томонидан тасдикланади.
64.    ТТЧТ режаси амалга оширилишини  назорат килиб бориш ва унинг амалга оширилиши натижаларини бахолаш учун ЁЭР истеъмолчилари томонидан хар чоракда ТТЧТ режасининг бажарилиши тугрисида маълумот тайёрланади.
65.    Маълумот, бажарилган чора-тадбирларни ва хисобот даврида ЁЭР истеъмоли натижаларини ва корхона ёки хужалик бирлашмаси учун урнатилган ЁЭРнинг солиштирма сарфи нормативларини бажарилишини тахил килиш учун алохида ЁЭРнинг хар бир тури буйича эришилган иктисод тугрисида маълумотларни уз ичига олиши керак.
66.    ЁЭРни иктисод килиш буйича ТТЧТ режасининг бажарилиши тугрисида маълумот тайёрлашда куйидагиларни хисобга олиш керак:
а) хисобот чорагида ёки чора-тадбир жорий этилган даврдан бошлаб бошка хисобот даврида бажарилган чора-тадбирлар хисобига эришилган ЁЭРнинг амалдаги икгисодини;
б) утган чоракларда бажарилган чора-тадбирлар натижасида хисобот чорагида эришилган ЁЭР иктисодини;
в) чора-тадбир угказилиши даврида, 12 ой давомида, эришилиши мумкин булган иктисодий самара, ЁЭРнинг шартли-йиллик иктисодини.
Агар чора-тадбирлар тулик бажарилмаган булса, чорак хисоботларида амалда бажарилган ишлар хажмига мос булган шартли-йиллик иктисод курсатилиши керак.
67.    Режим характеридаги, масалан, ускунанинг макбул ишлаш режимини ушлаб туриш, ускуналарнинг техник холати устидан тизимли назоратни ташкил этиш, прогрессив чора-тадбирларни ва режимларни куллаш каби чора-тадбирлар учун шартли-йиллик иктисод, хисобот даврида этилганига мос булиши керак.
Бунда, ЁЭРни иктисод килинишига факат режим факторлари амал килган даврда эришилади ва навбатчи тезкор ёки хизмат курсатаётган ходимнинг аралашуви тухтаганда тугайди.
68.    ЁЭР истеъмолчилари хар чоракда, хисобот чорак якунидан кейинги ойнинг 10 санасигача ТГЧТ режасининг бажарилиши турисида маълумотни юкори турувчи давлат ва хужалик бошкаруви органларига (агар улар мавжуд булса) такдим этадилар.
Юкори турувчи давлат ва хужалик бошкаруви органлари ЁЭР истеъмолчиларидан олган ТТЧТ режаси бажарилиши тугрисида маълумотларни тахлил киладилар ва умумлаштирилган куринишда уларни давлат назорати органларига такдим этадилар.
Энергия ресурсларни йиллик умумий истеъмоли икки минг тоннадан ортик шартли ёкилги ёки бир минг тоннадан ортик мотор ёкилгисини ташкилэтадиган йирик ЁЭР истеъмолчилари томонидан ТТЧТ режаларининг бажарилиши тугрисида маълумотлар давлат назорати органларига такдим этилади.
Юкори турувчи давлат ва хужалик бошкаруви органлари булмаган ЁЭР истеъмолчилари ТТЧТ режасининг бажарилиши тугрисида маълумотларни давлат назорати органларининг худудий булимларига такдим этадилар.
69.    Давлат назорати органлари хар чоракда ЁЭР истеъмолчиларининг ТТЧТ режасининг бажарилиши тугрисида йигма маълумотларни Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига такдим этиб боради.
9-606. Якуний коидалар
70.    Узбекистон Республикаси иктисодиёти сохаларида ёкилги-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш ишларини бажариш, такдим этиш ва келиш мазкур Тартибнинг 7 - иловаси асосида амалга оширилади.
71.    ЁЭР истеъмолчилари ЁЭР сарфи меъёрларини, энергияни тежаш буйича дастурларни ва ТТЧТ режаларини ишлаб чикишда, уларнинг техник асосланганлиги ва бажарилиши устидан, меъёрдан ортикча сарфига йулга куйилмаслиги устидан назорат олиб борилиши учун ва маълумотларнинг тугри расмийлаштирилганлигига, асослигига ва хакконийлигига жавобгар хисобланади.
72.    Мазкур тартиб талабларини ва тасдикланган ёкилги-энергия ресурсларнинг сарфининг меъёрларига риоя килмаган ЁЭР истеъмолчиларининг рахбарлари конунчилик билан белгиланган тартибда жавобгардирлар.




Возврат к списку

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда