ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

SAVOL-JAVOBLAR

“Cауна-ҳаммом”ни электр энергиясида иситиш учун тегишли рухсат олиниши керакми?

Ҳурматли Ғайрат Раҳимбердиев !

 

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Сизнинг 2013 йил 27 августдаги мурожатингизни кўриб чиқиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 89 бандига мувофиқ, электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадида фойдаланилганда «Ўздавэнергоназорат» ДИга бошқа турдаги энергия ўрнига электр энергиясидан фойдаланишни келишиш учун техник-иқтисодий асослар тақдим этилиши зарур.

Шаҳар қурилиши меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган овқат тайёрлаш ва хоналарни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно.

А.Усмонов, Норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи

Возврат к списку

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда