ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Асосий мақсад – муаммони тезкор ва жойида ҳал этиш

06.07.2021 23
Асосий мақсад – муаммони тезкор ва жойида ҳал этиш “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлимига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни қонунчилик талабларига мувофиқ бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йил июл ойи ҳолатига бўлимга оғзаки ёзма ва электрон ҳужжат алмашиш томонидан жами 61 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 21 таси ёзма мурожаатлар, 40 таси оғзаки мурожаатларга киради. Бўлим томонидан ўрганилиб 20 таси қаноатлантирилди, 41 тасига тушунтириш берилган аксарият тушунтириш берилган мурожаатлар электр энергиясини сабабсиз ёки ўчиш жадвалига риоя қилинмаслиги тўғрисида қувват танқислигидан келиб тушган. Мурожаатлар маҳаллаларидаги электр сим ёғочларни янгилаб берилишда амалий ёрдам сўраб, трансформатор пунктларини эскиргани ва янгилаб берилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар ва электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорликлар тўғрисида ва бошқа хар хил масалалар бўйича келиб тушган ва муаммолар ижобий хал этилган.

 Ҳозирги кунда жудаям қулай имкониятлар яратилмоқда, ягона интерактив портал орқали келиб тушаётган мурожаатлар ҳам қурилиш ташкилотлари вакилларини ва тадбиркорларни харажатларини ва вақтини тежабгина қолмай ишларини ривожини беришга туртки бўлмоқда Электр энергияси истеъмолчилари учун куввати 20 кВт дан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр таъминоти лойиҳаларини келишиш учун йил бошидан бўлимга 1260 та мурожаатлар келиб тушган ва ижроси таъминланган.

  Ҳудди шундай куввати 20 кВт дан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун баённома олиш тўғрисида 2021 йил бошидан 481 та мурожаатлар келиб тушган ва барчаси ўз муддатларида ижроси амалга оширилган. Бу ҳам ўз навбатида мурожаатларни вақтида ўз ечимини топишга ёрдам бермоқда. Бўлимда мурожаатларни кўриб чиқиш ва тушаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш бўйича доимий семинарлар учрашувлар ўтказилмоқда.


 “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда