ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Истеъмолчининг ҳуқуқи амалдаги тартиб ва қоидаларга асосланиб химоя қилинди

08.06.2021 25
Истеъмолчининг ҳуқуқи амалдаги тартиб ва қоидаларга асосланиб химоя қилинди “Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими томонидан вилоят Фуқаролик ишлари бўйича Судининг мурожаати асосида Наманган тумани, “Қўқон қишлоқ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А.Мехмановнинг хонадонида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 28 ноябрь куни фуқаро А.Мехнонов хонадонида электр энергиясидан фойдаланилиши юзасидан қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, икки нусхада далолатнома расмийлаштирилганлиги ҳамда комиссия томонидан ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини қайта ҳисоб-китоби бажарилиб, даъво муддатига 63 860 кВт.с ҳисобланганлиги маълум бўлди. Мазкур жараёнлардан сўнг истеъмолчини электр тармоғидан узилган. Шунингдек, ўтган бир йил давомида электр энергиясига қайта уланмаган.

Мазкур ҳолат қайтадан ўрганишда қоидабузарлик далолатномасининг истеъмолчида сақланаётган нусхасини 3-банди: “...электр тармоғига қуйидаги қувватдаги электр ускуналар электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига зид равишда уланганлиги аниқланди”, 1 дона электр иситгич, 1 дона тефаль, 1 дона телевизор, 6 дона ёритгичларни амалдаги қуввати кўрсатилмаганлиги, электр таъминоти корхонасида сақланаётган нусхасида эса ушбу бандга қўшимча ўзгартиришлар: яъни, электр тармоғига ноқонуний уланган электр ускуналарнинг қуввати истеъмолчи иштирокисиз, ихтиёрий тарзда киритилганлиги аниқланди.

 Ўтказилган Суд жараёнида ушбу янги аниқланган ҳолат бўйича Суднинг биринчи инстанциясига тўпланган ҳужжатлар қайтарилиб, қайта ҳисоб-китоб асоссиз бажарилганлиги ва МИБ туман бўлимининг ушбу ишга алоқадор ходимлари хатти-ҳаракатига баҳо бериш шартлиги белгиланди. Шунингдек, Суд ишини давом эттириш тўхтатилди.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати


Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда