ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Тадбиркорлик субъектларининг электр хўжалигига жавобгар шахсларни соҳа бўйича билимларини оширишнинг аҳамияти

04.05.2021 21
Тадбиркорлик субъектларининг электр хўжалигига жавобгар шахсларни соҳа бўйича билимларини оширишнинг аҳамияти Тадбиркорлик субъектларида ва ҳудуддаги электр энергиясида узилишларни олдини олишнинг асосий тадбирларидан бири тадбиркорлик субъектларининг электр хўжалигига жавобгар шахсларни соҳа бўйича билимларини оширишдан иборат ҳисобланади.

“Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими томонидан соҳага кириб келаётган замонавий қурилмалар, уларни ишлатиш ва электр ускуналарни ўрнатиш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси коидалари бўйича кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

 Мазкур ўқув машғулотда “Андижон ҲЭТК” АЖ, Андижон Машинасозлик Инситути мутахассислари қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, “Everest Asbest” МЧЖнинг электр хўжалига жавобгар шахслар иштирок этди. Ушбу семинарда иштирокчилар ўзлари учун фаолиятида зарур бўлган маълумотларга эга бўлишди.

 Инспекциянинг ҳудудий бўлими Андижон шаҳридаги “Теннис корт” очик спорт мажмуасида “Хавфсиз меҳнат” шиори остида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар хавфсизлик техникаси бўйича мутахасис ҳамда корхоналарнинг масъул ходимлари иштирокида яна бир семинар учрашув бўлиб ўтди.

 Семинарда Андижон вилоят бандлик бошкармаси Давлат меҳнат инспекцияси билан биргаликда жами 105 та корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этишди. Тадбирда ишчи ходимларга зарур меҳнат шароитларини яратиш, электр энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик техникасига риоя этилиши, химоя воситалари ва улардан тўғри фойдаланиш, электр хўжалигига жавобгар шахсларни буйруқ асосида тайинланиши, электр қурилма ва жиҳозларнинг ерга уланиши ҳамда уларни уз вақтида синовдан ўтказилиши каби бир қатор мавзуларда фикр-мулоҳаза алмашилди.

 Семинарда махсус кийим ишлаб чиқарувчи корхоналар, шахсий химоя воситалари, энерготежамкор қурилма ва куёш сув иситкичлари, куёш панели савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда