ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди: Зарар кўрилган 27 миллион сўм жамият фойдасига хал этилди

19.07.2021 111
Тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди: Зарар кўрилган 27 миллион сўм жамият фойдасига хал этилди Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш даражаси сифати яхшилаш, инвестициялар жалб қилиш, бизнесни ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган кенг имкониятлар, енгилликлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этилиши асносида аҳолининг ҳамда тадбиркорларнинг тадбиркорликка бўлган муносабати кескин ўзгарди. Айниқса, ишсиз юрган ёшлар ёки иш излаб сарсон бўлиб юрган одамларни тобора камайиб бориши кишини қувонтиради.

“Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлимида ҳам келган мурожаатларни кўриб чиқилиши “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан белгиланган тартибда амалга оширилиши йўлга қўйилган.

 Ҳудудий бўлимга 2021 йил бошидан июл ойигача жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1802 та оғзаки, ёзма ва электрон шаклдаги мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 1741 таси истеъмолчиларнинг объектларини электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш ва келиши ҳамда электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш бўйича ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган бўлиб, бу ҳудудий бўлимга келган жами мурожаатларнинг 96,6 фоизини ташкил этади.

 Ушбу мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда ва муддатларда ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаси бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг муаммоларини ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Мурожаатларида кўрсатилган масалалар ижобий ҳал этилди. Уларни фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалаларда қонуний ечимлар топиб берилди.

 Бундан кўринадики, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқиши йилдан йилга ортиб бормоқда.

 Юқоридагилардан ташқари худудий бўлим томонидан Фарғона вилояти ҳудудидаги электр энергияси истеъмолчиларига ўз ваколати доирасида доимий равишда кўмаклашиб, юзага келаётган муаммолар қонун доирасида хал этиб келинмоқда.

 Хусусан, “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан Данғара тумани Қора кўрпа МФЙ худудида жойлашган “Данғара мехри дил” МЧЖга тегишли “Қора қоғоз ишлаб чикқариш цехи”нинг электр энергияси истеъмоли ва ўз тармоқлари орқали истеъмолчилар (субистеъмолчилар)га электр энергиясини узатишда олиб борилаётган ҳисоб-китоблардан норози бўлиб қилган мурожаати асосида ўрганиш олиб борилди.

 Олиб борилган ўрганишлар натижасида “Данғара мехри дил” МЧЖ нинг ойлик электр энергияси ҳисоб-китоблари ва ўз тармоқлари орқали уланган истеъмолчилар (субистеъмолчилар) ўртасидаги электр энергияси истеъмоли бўйича қилинган ҳисоб-китоблар натижасида жамиятга 27 149 053 сўм миқдорда зарар етаётганлиги аниқланди. Аниқланган натижалар бўйича “Данғара мехри дил” МЧЖга етказилган зарар миқдорлари жамият фойдасига хал этилиб, ойлик электр энергияси истеъмолидан айириб берилди.

“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати


Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда