ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Урганч: Минтақавий саноат ярмаркаси ва ҳамкорлик биржаси

03.05.2021 17
Урганч: Минтақавий саноат ярмаркаси ва ҳамкорлик биржаси 29-30 апрель куни Урганч шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи ҳудудида минтақавий саноат ярмаркаси ва ҳамкорлик биржаси ўтказилди. Унга кщра Хоразм вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамкорлигида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади.

Ушбу ярмаркада Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган 150 та ҳамда Республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги 130 та ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этди. Хусусан, “UzAuto”нинг Хоразм филиали, “UzXCMG” қўшма корхонаси, қайта тикланув энергия манбаларини ўрнатувчи ва ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда шу каби бошқа йирик корхоналар ўзларининг маҳсулот намуналари, ишлаб чиқараётган ёки ишлаб чиқариш режалаштирилаётган, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулот намуналари билан катнашишди.

 Ярмаркада вилоятда ишлаб чиқарилаётган сув тозалаш ускуналари, маиший газ баллонлар, енгил автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, кичик қуёш фотоэлектрик станциялар, қуёш сув иситгичлари, ҳар хил турдаги LED лампалар, спорт инвентарлари, қурилиш ва фармацевтика маҳсулотлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқди. Ярмарка доирасида вилоятда ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган янги турдаги саноат маҳсулотларининг ҳам тақдимотлари ўтказилмоқда.

 Ярмаркада “Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлим мутахасислари ҳам иштирок этиб, кичик қуёш фотоэлектрик станциялар, қуёш сув иситгичлари, ҳар хил турдаги LED лампалар ишлаб чиқарувчи ва ўрнатувчи тадбиркорлар билан суҳбатда бўлди. Шунингдек, вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб ушбу қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг тарғиб этиш ҳамда бунинг афзалликлари бўйича учрашувлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди.

“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда